locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ғалаба қозонди. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади

Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда ғалаба қозонди. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади
ФОТО: Getty images

Англия Премьер Лигаси 18-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” ҳамда “Манчестер Сити” ўртасидаги беллашув 27 декабрь, шанба куни бўлиб ўтди.

Ноттингемдаги “Сити Граунд” стадионида кечган баҳсда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаб қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин “Манчестер Сити” Англия Премьер Лигаси онлайн турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирда Пеп Гвардиола жамоаси ҳисобида 40 очко мавжуд. Мағлубиятга учраган “Ноттингем Форест” эса 18 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.

Англия Премьер Лигаси
18-тур
“Ноттингем Форест” — “Манчестер Сити” 1:2
Голлар: 0:1 — Рейндерс (48), 1:1 — Ҳатчинсон (54), 1:2 — Шерки (83)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг