locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Сити» мавсумнинг сўнгги баҳсида мағлуб бўлди

Гвардиола "шаҳарликлар"даги сўнгги баҳсини ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Сити» мавсумнинг сўнгги баҳсида мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
24.05.2026, Як.
Манчестер Сити
1
Астон Вилла
2

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг сўнгги 38-турида ўз майдонида “Астон Вилла”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб Антуан Семеньо гол урган бўлса, иккинчи бўлимда «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.

Шундай қилиб, Хосеп Гвардиола қўл остидаги сўнггиси бўлди. Аввалроқ мутахассис клубдаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг кетгани эълон қилинган эди.

Мавсум якунларига кўра, “Манчестер Сити” 78 очко билан 2-ўринни эгаллади. “Астон Вилла» эса 65 очко билан 4-поғонада мавсумни якунлади.

Англия Премьер-лигаси. 38-тур
«Манчестер Сити» — «Астон Вилла» — 1:2
Голлар: Антуан Семеньо 23 (1:0), Олли Уоткинс 47 (1:1), Олли Уоткинс 61 (1:2).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг