АПЛ. «Манчестер Сити» Лондонда «Челси»ни тор-мор этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 32-тури доирасида кечган баҳсда «Челси» устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб 51-дақиқасида Нико О'Райли ҳисобни очди. 57-дақиқада Марк Гехи «шаҳарликлар»нинг устунлигини оширган бўлса, 68-дақиқада Жереми Доку мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди. Райан Шерки ушбу ўйинда иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Бу беллашувда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» 64 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди. «Челси» эса 48 очко билан Англия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ. 32-тур
«Челси» — «Манчестер Сити» — 0:3
Голлар: Мэтт О`Райли 51 (0:1), Марк Геҳи 57 (0:2), Жереми Доку 68 (0:3).