locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. “Манчестер Сити” камбек эвазига ғалаба қозонди. Ҳусанов эса...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. “Манчестер Сити” камбек эвазига ғалаба қозонди. Ҳусанов эса...
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
12.04.2025, Як.
Манчестер Сити
5
Кристал Пэлас
2

Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Кристал Пэлас” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва якунда “шаҳарликлар” камбек амалга ошириб, 5:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, ҳисоб 8-дақиқада Эберече Эзе томонидан очилди (0:1). 21-дақиқада эса Крис Ричард фарқни иккига етказди (0:2).

Шундан сўнг, Гвардиола шогирдлари ҳужумларга эътибор қаратди ва ўйин якунига қадар 5 та гол уришга муваффақ бўлишди.

Голларга Кевин Де Брюйне 33', Омар Мармуш 36', Матео Ковачич 47', Жеймс МакКати 56', Нико О'Райли 79' муаллифлик қилишди.

Афсуски, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувда захирада қолдирилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг