locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ман Сити» ўз уйида очко йўқотди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди

«Шаҳарликлар» «Этихад»да камбек қурбони бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ноттингем Форест» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. «Этихад» стадионида ўтган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

31-дақиқада «шаҳарликлар» яримҳимоячиси Антуан Семенью ҳисобни очди. Меҳмонлар 56-дақиқада Морган Гиббс-Уайтнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Родри мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ 76-дақиқада Эллиот Андерсон «Ноттингем»нинг иккинчи жавоб голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу дурангдан сўнг «Манчестер Сити» 29 ўйиндан кейин 60 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. 28 очко жамғарган «Ноттингем Форест» эса 17-поғонадан жой олган.

АПЛ. 29-тур

«Ман Сити» — «Ноттингем Форест» 2:2

Голлар: Семенью (31), Родри (62) — Гиббс-Уайт (56), Андерсон (76).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг