locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ман Сити» ўз майдонида «Фулҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов ярим соат ўйнади

Англия чемпионатининг 26-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Фулҳем»ни қабул қилди. Якунда «шаҳарликлар» 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди.

Мезбонлар ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал қилиб қўйишди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Антуан Семено ҳисобни очган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Нико О'Райли жамоасининг иккинчи голини урди. 39-дақиқада эса Эрлинг Холанд рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 60-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 53 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Фулҳем» эса 34 очко билан 12-поғонани эгаллаган. Навбатдаги турда, 21 февраль куни «шаҳарликлар» «Ньюкасл»ни қабул қилади, «Фулҳем» эса 22 февраль куни сафарда «Сандерленд» билан куч синашади.

АПЛ. 26-тур

«Ман Сити» — «Фулҳем» 3:0

Голлар: Семено (24), О'Райли (30), Холанд (39).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг