locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ман Сити» сафарда «Вест Хэм» билан дуранг ўйнади

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида меҳмонлар сафида Бернарду Силва ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб, 35-дақиқада Константинос Мавропанос мувозанатни тиклади.

Мазкур ўйиндан сўнг, «Вест Хэм» 29 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда, «Манчестер Сити» эса 61 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Навбатдаги тур доирасида «Вест Хэм» 22 март куни сафарда «Астон Вилла» билан куч синашса, «Манчестер Сити» шу куни Лига кубоги финалида «Арсенал» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

АПЛ. 30-тур

«Вест Хэм» — «Ман Сити» 1:1

Голлар: Мавропанос (35) — Бернарду (31).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг