locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ман Сити» сафарда «Лидс»ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди

Англия Премьер-лигасининг 28-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган «Лидс Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Лидсдаги «Элланд Роуд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «шаҳарликлар» 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+2-дақиқа) Антуан Семеньо томонидан киритилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» ўз очколари сонини 59 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Лидс Юнайтед» эса 31 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ. 28-тур

«Лидс Юнайтед» — «Манчестер Сити» 0:1

Гол: Семеньо (45+2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг