locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ман Сити» сафарда «Арсенал»ни мағлуб этиб, орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди

Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги марказий баҳс — «Манчестер Сити» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Манчестердаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Раян Шерки ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, 18-дақиқада Кай Хаверц Жанлуижи Доннарумманинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади.

65-дақиқада Эрлинг Холанд «Сити»нинг иккинчи голини урди ва ушбу гол жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу ўйиндан сўнг «Манчестер Сити» 67 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 70 очко билан ҳануз пешқадамликни сақлаб турибди. Таъкидлаш жоизки, «шаҳарликлар» ҳисобида яна битта заҳира ўйини мавжуд.

Навбатдаги турда, 22 апрел куни «Манчестер Сити» сафарда «Бёрнли» меҳмони бўлади, «тўпчилар» эса 25 апрел куни ўз майдонларида «Ньюкасл»ни қабул қилишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг