АПЛ. Лондондаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди, Ҳусанов 45 дақиқа ўйнади
Абдуқодир биринчи бўлимда жароҳат олиб, ўйинни давом эттираётганди.
ФОТО: Getty images
АПЛнинг 5-тури доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси якунланди.
Лондонда кечган беллашувда 1:1 қайд этилди.
Дастлаб 9-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни очди. 90+3-дақиқада Габриэль Мартинелли мувозанатни тиклади.
Ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.
Футболчи биринчи бўлимда бироз жароҳат олганди. Испаниялик мутахассис Ҳусановнинг соғлиғини ўйлаган ҳолда алмаштирган бўлиши мумкин.
АПЛ. 5-тур
Арсенал - Манчестер Сити 1:1
Голлар: Эрлинг Холанд (9, 0:1), Габриэль Мартинелли (90+3, 1:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист