locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» ўз майдонида «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади

Ришарлисон сўнгги дақиқаларда лондонликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган «Ливерпул» ва «Тоттенхэм» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Доминик Собослай ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг асосий вақти якунланиши арафасида, яъни 90-дақиқада Ришарлисон рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Тоттенхэм»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу дуранг натижасидан сўнг «Ливерпул» 49 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида турибди. «Тоттенхэм» эса 30 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Навбатдаги тур доирасида «Ливерпул» 21 март куни сафарда «Брайтон» жамоаси билан куч синашади. «Тоттенхэм» эса 22 март куни ўз майдонида «Ноттингем Форест» клубини қабул қилади.

АПЛ. 30-тур

«Ливерпул» — «Тоттенхэм» 1:1

Голлар: Собослай (18) — Ришарлисон (90).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг