АПЛ. «Ливерпул» ўз майдонида «Лидс» билан дуранг ўйнади
Англия чемпионатининг 19-тур ўйинлари давом эттирилди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
01.01.2026, Як.
Ливерпул
0
Лидс
0
Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида «Ливерпул» ва «Лидс Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашув давомида жамоалар дарвозасига гол киритилмади.
Мазкур натижадан сўнг «Ливерпул» Англия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 19 та ўйинда 33 очко жамғарган бўлиб, пешқадам «Арсенал»дан 12 очкога ортда қолмоқда. «Лидс Юнайтед» эса 21 очко билан турнир жадвалининг 16-поғонасида жойлашган.
Кейинги турда «Ливерпул» 4 январь куни «Фулҳэм»га қарши майдонга тушади. Худди шу куни «Лидс Юнайтед» «Манчестер Юнайтед» билан куч синашади.
АПЛ. 19-тур
«Ливерпул» — «Лидс» 0:0
Насрулло Каримов
Журналист