АПЛ. «Ливерпуль» ўз майдонида «Фулҳэм»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Ҳозирда мерсисайдликлар турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 32-тури доирасида «Ливерпуль» ҳамда «Фулҳэм» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. «Энфилд» стадионида кечган баҳсда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Рио Нгумоа ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»нинг устунлигини мустаҳкамловчи иккинчи голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпуль» 52 очко жамлаган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. «Фулҳэм» эса 44 очко билан 11-поғонадан жой олган.
Насрулло Каримов
Журналист