locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» ван Дейкнинг 90+10-дақиқада урган голи ҳисобига дербида «Эвертон»ни мағлуб этди

Мерсисайдликлар бу ғалаба орқали турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида «Эвертон» ва «Ливерпул» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ливерпулдаги «Ҳилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтган мерсисайд дербисида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 54-дақиқада эса Бету «Эвертон»нинг жавоб голини уришга муваффақ бўлди. «Ливерпул»га ғалаба келтирган голни учрашувга қўшиб берилган 90+10-дақиқада Виржил ван Дейк киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпул» 55 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. «Эвертон» эса 47 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Навбатдаги турда, 25 апрел куни «ирландлар» сафарда «Вест Хэм» меҳмони бўлишади, «қизиллар» эса шу куни ўз майдонларида «Кристал Пэлас»ни қабул қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг