locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпуль» ва «Челси» баҳсида кучлар тенг келди

Жамоалар биттадан гол уришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпуль» ва «Челси» баҳсида кучлар тенг келди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида марказий учрашувлардан бири бўлиб ўтди. «Ливерпуль» ўз майдонида Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ мезбонлар ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх ҳисобни очди. «Челси» эса бунга 35-дақиқада Энцо Фернандеснинг голи билан жавоб қайтарди.

Ушбу дурангдан сўнг «Ливерпуль» очколари сонини 59 тага етказиб, чемпионат якунланишига икки тур қолганда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Челси» эса 49 очко билан 9-поғонада бормоқда.

«Ливерпуль» навбатдаги учрашувини 15 май куни сафарда «Астон Вилла»га қарши ўтказса, «Челси» 16 май куни «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

АПЛ. 36-тур

«Ливерпуль» — «Челси» — 1:1

Голлар: Райан Гравенберх 6 (1:0), Энцо Фернандес 35 (1:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг