locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» «Тоттенҳэм»дан 90-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани бой берди

АПЛнинг марказий баҳсида дуранг қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпул» «Тоттенҳэм»дан 90-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани бой берди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм Хотспур» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганда ҳисоб 1:1 кўринишини олди. Учрашув Ливерпулдаги афсонавий «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам сифатида Крис Кавана бошқариб борди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Доминик Собослаи ҳисобни очиб, мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. Ришарлисон эса 90-дақиқада жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу ўйиндан сўнг «Ливерпуль» 49 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. «Тоттенхэм Хотспур» эса 30 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ. 30-тур
Ливерпул — Тоттенҳэм 1:1
Голлар: Собослаи (18) — Ришарлисон (90).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг