АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «Сандерленд»ни қийинчилик билан мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида «Сандерленд» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди. Ушбу баҳсда мерсисайдликлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.
Ўйин анча кескин ва тенг курашлар остида ўтди. Учрашувдаги ягона ва ғалаба голини 61-дақиқада «Ливерпуль» ҳимоячиси Вирджил ван Дейк киритишга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида мезбонларнинг мувозанатни тиклашга уринишлари самара бермади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпуль» 42 очко билан турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан жой олди. «Сандерленд» эса 36 очко билан 11-ўринда қолди.
Жамоаларни навбатдаги турда муҳим баҳслар кутмоқда: 22 феврал куни «қора мушуклар» ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилса, «қизиллар» шу куни сафарда «Ноттингем Форест» меҳмони бўлишади.
АПЛ. 26-тур
«Сандерленд» — «Ливерпуль» 0:1
Гол: Ван Дейк (61).