locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпуль» дербида «Эвертон»дан устун келди

Слот шогирдлари турнир жадвалида етакчиликни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпуль» дербида «Эвертон»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Англия чемпионатида 5-тур учрашувлари старт олди.

«Ливерпуль» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх ҳисобни очди. 29-дақиқада Уго Экитике Гравенберхнинг узатмасидан кейин Арне Слот жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 58-дақиқада меҳмонлар Идрисса Гейенинг голи эвазига орадаги фарқни қисқартиришди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» мавсум стартидаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди ва АПЛда якка пешқадамликни давом эттирмоқда.

Англия чемпионати, 5-тур
Ливерпуль - Эвертон - 2:1
Голлар: Гравенберх, 10 (1:0). Экитике, 29 (2:0). Гейе, 58 (2:1)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг