locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» «Борнмут»ни катта қийинчилик билан мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпул» «Борнмут»ни катта қийинчилик билан мағлуб этди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсумига старт берилди.

1 турнинг илк учрашуви «Энфилд» стадионида бўлиб ўтди. «Ливерпуль» ўз уйида «Борнмут»ни қабул қилди.

Дастлаб 37 дақиқасида Экитике «мерсисайдликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 49 дақиқасида Гакпо орадаги фарқни 2 тага оширди. 64 дақиқада Семенио ўйиндаги ҳисобни қисқартирди, 2:1.

Асосий вақт якунланишига 14 дақиқа қолганида Семенио Алиссон дарвозасини яна бир бор ишғол қилиб, дубл қайд этди. 88 дақиқада «мерсисайдликлар» сотиб юбормоқчи бўлган Кьеза ҳисобни 3:2 кўринишига келтирган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган 4 дақиқада Салоҳ ўйиндаги сўнгги нуқтани қўйди, 4:2.

АПЛ. 1-тур.
«Ливерпул» 4:2 «Борнмут»
Голлар: Экитике (37), Гакпо (49), Семенио (64,76), Кеза (88), Салоҳ (90+4).

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг