locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» 90+10-дақиқада гол уриб, «Нюкасл»ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпул» 90+10-дақиқада гол уриб, «Нюкасл»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images

"Ливерпуль" Англия чемпионати-2025/26 2-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га қарши баҳсда меҳмонда ғалаба қозонди - 3:2.

Дастлаб, 35-дақиқада "қизиллар" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх ҳисобни очди. 46-дақиқада Юго Экитик меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккала эпизодда ҳам Коди Гакпо голли узатма муаллифи бўлди. 57-дақиқада Бруно Гимараэс "оқ-қоралар"нинг биринчи голини урган бўлса, асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганида Уильям Осула ҳисобни тенглаштирди. 90+10-дақиқада Рио Нгумоха Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан кейин "Ливерпуль"ни яна олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, "Ливерпуль" мавсум стартида 6 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

АПЛ. 2-тур
“Ньюкасл” 2:3 “Ливерпуль”
Голлар: Гимараэс 57, Осула 88 — Гравенберх 35, Экитике 46, Нгумоха 90+10.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг