locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Кристал Пэлас» ўз майдонида «Брентфорд»ни мағлуб этиб, 6-ўринга кўтарилди

Англия чемпионатининг 10-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Кристал Пэлас» ўз майдонида «Брентфорд»ни мағлуб этиб, 6-ўринга кўтарилди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
01.11.2025, Як.
Кристал Пэлас
2
Брентфорд
0

Англия Премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Кристал Пэлас» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб Жан-Филипп 30-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Нейтан Коллинз кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, ушбу натижадан сўнг «Кристал Пэлас» ўз очколари ҳисобини 16 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. «Брентфорд» эса 13 очко билан 11-поғонада бормоқда.

АПЛ. 10-тур

«Кристал Пэлас» — «Брентфорд» 2:0

Голлар: Жан-Филипп (30), Коллинз (автогол, 51).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг