locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Кристал Пэлас» «Брайтон»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Сарр ягона гол муаллифи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Кристал Пэлас» «Брайтон»ни кичик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида “Брайтон” клуби “Кристал Пэлас”ни қабул қилди.

Баҳс 1:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунига етди. Баҳсдаги ягона гол 61-дақиқада Исмаила Сарр томонидан урилди.

Мазкур натижадан сўнг “Брайтон” 31 очко билан АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. “Кристал Пэлас” эса 32 очко жамғарган ҳолда 13-поғонага кўтарилди.

Кейинги турда “Брайтон” 11 февраль куни сафарда “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади. «Кристал Пэлас» эса ўша куни ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади.

АПЛ. 25-тур
Брайтон – Кристал Пэлас 0:1
Гол: Сарр 61

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг