АПЛ клублари трансфер учун рекорд даражада маблағ сарфлади
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-Лигаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Манбага кўра, АПЛ клублари 16 июндан 1 сентябрга қадар харидлар учун умумий ҳисобда 3,57 миллиард евро сарфлаган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 1,3 миллиард еврога кўп.
Швециялик ҳужумчи Александер Исак ёзнинг энг қиммат трансферига айланди. Футболчи “Ньюкасл”дан “Ливерпул”га нақд 144 миллион еврога ўтди.
Шунингдек, мерсисайдликлар “Байер”дан Флориан Вирцни ҳам катта сумма эвазига сотиб олди. Қолаверса, Англия Премьер Лигасининг бошқа жамоалар — “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Арсенал” кабилар ҳам трансфер учун катта сумма сарфлаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист