АПЛ клублари Шешко учун курашмоқда
Фото: Getty Images
“Лейпциг” ҳужумчиси Бенжамин Шешко ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TBR Football хабар бермоқда.
Манбага кўра, словениялик 21 ёшли футболчига “Арсенал”, “Ньюкасл”, “Челси”, “Ливерпуль” ва “МЮ” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Даъвогарлар орасида “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Тўпчилар” аллақачон ҳужумчи борасида музокара ўтказган.
Жорий мавсумда Шешко 43 ўйинда 21 гол ва 6 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист