АПЛ клублари Дэвидни ижарага олмоқчи
Дэвид ёзда “Лилл”дан “Ювентус” сафига қўшилган эди.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” ҳужумчиси Жонатан Дэвид фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин дея хабар бермоқда TuttoMercatoWeb хабар тарқатди.
Манбага кўра, “Челси” ва “Тоттенхэм” жамоалари канадалик 25 ёшли ҳужумчини қишки трансфер ойнасида олиб келиш имконини ўрганмоқда.
Дэвид “зебралар” сафида ўз даражасида ўйнай олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид ёзда “Лилл”дан “Ювентус” сафига қўшилган эди. У жорий мавсумда Италия чемпионатида 10 та ўйинда 1 гол уриб, 1 голли узатма берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист