locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ грандлари Родригодан юз ўгирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ грандлари Родригодан юз ўгирди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родригога Англияда харидорлар етарли, аммо даъвогарлардан бири унинг номзодидан воз кечишга қарор қилган.

Бразилиялик футболчига "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирган. Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, "Ливерпуль" курашдан чиқиб кетган.

"Кўклар" ҳам 24 ёшли футболчини асосий мақсад сифатида кўрмаяпти, "канонирлар" эса ҳануз трансфер масаласини жиддий ўрганмоқда.

Родриго ёзда сотиб юборилиши мумкин, чунки у "қаймоқранглилар" сафида Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор борлиги сабабли доимий ўйин амалиётига умид қила олмайди. Transfermarkt портали мутахассислари "Сантос" тарбияланувчисининг нархини 100 млн евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг