АПЛ. «Эвертон» ўз майдонида «Ноттингем»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Ливерпулликлар ҳозирда саккизинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
30.12.2025, Як.
Ноттингем Форест
0
Эвертон
2
Англия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган «Ноттингем Форест» — «Эвертон» учрашуви якунга етди. «Сити Граунд» стадионида (Ноттингем) бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар «Эвертон» 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 19-дақиқасида «Эвертон» яримҳимоячиси Жеймс Гарнер аниқ зарбаси билан ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус «ирискалар» қўлида бўлди.
79-дақиқада Терно Барри рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
Мазкур мағлубиятдан сўнг «Ноттингем Форест» 18 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринда қолмоқда. «Эвертон» эса 28 очко жамғарган ҳолда саккизинчи поғонага кўтарилди.
АПЛ. 19-тур
«Ноттингем» — «Эвертон» 2:0
Голлар: Гарнер (19), Барри (79).
Насрулло Каримов
Журналист