АПЛ. Доргунинг голи «Манчестер Юнайтед»га «Ньюкасл» устидан ғалаба келтирди
Манчестерликлар турнир жадвалида кўтарилишга эришди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ньюкасл Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Патрик Доргу киритди.
Англия чемпионатида ўтказилган 18 турдан сўнг «Манчестер Юнайтед» 29 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Ньюкасл Юнайтед» эса 23 очко билан 11-поғонада жойлашган.
Англия — Премьер-лига. 18-тур
«Манчестер Юнайтед» — «Ньюкасл Юнайтед» - 1:0
Гол: 1:0 — Доргу (24)
Розикжон Султонмуродов
Журналист