АПЛ доирасидаги илк тур ўйинларида Жота хотираси ёд этилади
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси янги мавсуми 1-туридан ўрин олган ўйинлар "Ливерпул"нинг вафот этган вингери Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Манбага кўра, АПЛнинг 1-тур учрашувларида ҳам футболчилар қора рангли боғичларини тақишади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи Испанияда укаси билан бирга вафот этди. Фожиали воқеа 3 июль куни содир бўлди. Жота "Ливерпуль" сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келаётган эди.
"Қизиллар" сафида португалиялик футболчи Англия Премер-лигаси чемпиони бўлди ва Ангия кубокларини қўлга киритди. Жота Португалия терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист