locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди — Opta

"Арсенал" лигада етакчилик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогарлар рейтинги янгиланди — Opta
ФОТО: Getty images

Opta суперкомпьютери Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг имкониятларини янгилади. Бу ҳақда OptaJoe ижтимоий тармоғи X орқали маълум қилди.

Аввалроқ «Арсенал» «Вест Хэм»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас»ни 3:0 ҳисобида йирик ҳисобда таслим этди.

Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, «Арсенал»нинг чемпионлик имконияти 86,5 фоизни ташкил этмоқда. «Манчестер Сити»нинг эҳтимоли эса 13,5 фоизга баҳоланган.

Айни пайтда «Манчестер Сити» Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 36 та ўйиндан сўнг 77 очко жамғарган. Пешқадам «Арсенал» ҳисобида эса худди шунча учрашувдан кейин 79 очко мавжуд.

Мавсумнинг қолган учрашувларида «шаҳарликлар» «Борнмут» ва «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади. «Канонирлар» эса «Бёрнли» ҳамда «Кристал Пэлас» билан баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг