АПЛ чемпиони \"Брюгге\" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
PHOTO: Telegram
"Брюгге"нинг чап қанот ҳимоячиси Максим де Кёйпер "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Қизиллар" вакиллари бир йилдан ортиқ вақтдан буён бельгияликнинг муваффақиятларини кузатиб келмоқда. Журналист Бенси Бочакнинг ёзишича, "Ливерпуль" де Кёйперни ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда. 24 ёшли футболчи Эндрю Робертсонга рақобатчи бўлиши керак.
Максим де Кёйпер жорий мавсумда "Брюгге" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди, шунингдек, Бельгия терма жамоаси сафида саккизта ўйинда иккита гол урди.
Иброҳим Жалолов
Редактор