locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» ўз майдонида «Сандерленд»га мағлуб бўлди

Лондонликлар камбек қурбонига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Челси» ўз майдонида «Сандерленд»га мағлуб бўлди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
25.10.2025, Як.
Челси
1
Сандерленд
2

Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган баҳсда «Челси» ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилди ва якунда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисоб 4-дақиқада Александро Гарначо томонидан очилди. 22-дақиқада Уилсон Изидор имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Шемсдин Талби меҳмонларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Сандерленд» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 17 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Челси» эса 14 очко билан 7-ўринда қолди.

АПЛ. 9-тур

«Челси» — «Сандерленд» 1:2

Голлар: Гарначо (4) — Изидор (22), Талби (90+3).

Челси — Санчес, Жеймс, Ачимпонг (Адарабийо, 76), Чалоба, Кукурелья, Кайседо, Фернандес, Нету (Сантос, 85), Гарначо (Эстевао, 58), Педро (Жорж, 85), Гиу (Гиттенс, 76).

Сандерленд — Руфс, Мукиеле, Баллард, Гертрюйда, Мандава, Ҳум, Траоре (Талби, 65), Садики, Жака, Ле Фе (Ригг, 75), Изидор (Бробби, 75).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг