locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» «Сандерденд»га ютқазиб, еврокубокларсиз қолиб кетди

Лондон клуби мавсумнинг сўнгги беллашувида ҳам ютқазди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Челси» «Сандерденд»га ютқазиб, еврокубокларсиз қолиб кетди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
24.05.2026, Як.
Сандерленд
2
Челси
1

«Челси» Англия чемпионатининг 38-тур доирасида сафарда «Сандерленд»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар сафида Трай Хьюм гол урган бўлса, лондонликлар ҳимоячиси Мало Гюсто ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. «Челси»нинг ягона голига Коул Палмер муаллифлик қилди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Уэсли Фофана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Натижада 52 очко жамғарган «Челси» турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди ва келгуси мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди. «Сандерленд» эса 54 очко билан 7-поғонага кўтарилиб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Англия Премьер-лигаси. 38-тур
«Сандерленд» — «Челси» — 2:1
Голлар: Трей Хьюм 25 (1:0), Мало Гюсто 50-авт (2:0), Коул Палмер 56 (2:1).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг