locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» сафарда «Ноттингем Форест»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Лондонликлар ушбу ғалабадан сўнг онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Челси» сафарда «Ноттингем Форест»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
18.10.2025, Як.
Ноттингем Форест
0
Челси
3

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган баҳсда «Челси» сафарда «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Жош Ачимпонг 49-дақиқада лондонликларни олдинга олиб чиқди. 52-дақиқада Педро Нетo устунликни мустаҳкамлади. 84-дақиқада эса Рис Жеймс учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, «Челси» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 14 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Ноттингем Форест» эса 5 очко билан 17-ўринда бормоқда.

АПЛ. 8-тур

«Ноттингем Форест» — «Челси» 0:3

Голлар: Ачимпонг (49), Нетo (52), Жеймс (84).

Ноттингем Форест — Зелс, Уильямс, Миленкович, Мурильо (Савона, 74), Морато, Зинченко (Вуд, 74), Луис (Хадсон-Одои, 53), Сангаре, Андерсон, Гиббс-Уайт, Авонийи (Игор Жезус, 46).

Челси — Санчес, Гюсто, Ачимпонг (Адарабийо, 81), Чалоба, Кукурелья, Жеймс, Лавия (Кайседо, 46), Нетo (Эстевано, 78), Сантос (Жиу, 46), Гарначо (Гиттенс, 46), Педро.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг