locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» сафарда «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Лондонликлар бирмингемликлар билан фарқни 3 очкога қисқартирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Астон Вилла» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Бирмингемдаги «Вилла Парк» стадионида кечган учрашувда лондонликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин мезбонлар учун жуда омадли бошланди: 2-дақиқадаёқ яримҳимоячи Дуглас Луис ҳисобни очди. Бироқ 35-дақиқада «Челси» ҳужумчиси Жоау Педро мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунида драматик воқеалар содир бўлди: аввал Олли Уоткинснинг голи VAR аралашувидан сўнг бекор қилинди, 45+6-дақиқада эса Педро «кўклар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар устунликни тўлиқ ўз қўлларига олишди. 55-дақиқада Коуэл Палмер Педронинг узатмасидан сўнг учинчи голни урди. 64-дақиқада эса Жоау Педро хет-трик қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ушбу ғалаба эвазига «Челси» очколарини 48 тага етказиб, турнир жадвалида «Астон Вилла» билан фарқни 3 очкогача қисқартирди. Айни дамда лондонликлар 5-ўринни эгаллаб турса, бирмингемликлар 51 очко билан 4-поғонадан жой олган.

АПЛ. 29-тур

«Астон Вилла» — «Челси» 1:4

Голлар: Луис (4) — Педро (35, 45+6, 64), Палмер (55).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг