АПЛ. «Челси» Розеньор бошқарувидаги илк учрашувда «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлди
Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида «Фулхэм» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан тугади.
22-дақиқада «кўклар» ҳимоячиси Марк Кукурелья тўғридан-тўғри қизил карточка олди. 45+4-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Харри Уилсоннинг голи VAR кўригидан сўнг бекор қилинди. 55-дақиқада «Фулхэм» ҳужумчиси Раул Хименес ҳисобни очди. 72-дақиқада «Челси» ҳужумчиси Лиам Делап ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада эса Уилсон яна «Фулхэм»ни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, «Челси» 21 ўйиндан сўнг 31 очко билан қолди. Янги бош мураббий Лиам Розеньор қўл остидаги илк учрашувдан сўнг жамоа турнир жадвалида 6-ўринга тушиб кетди. «Фулхэм» очколар сони бўйича «Челси»га етиб олди ва 8-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ. 21-тур
«Кристал Пэлас» — «Челси» 2:1
Голлар: Хименес (55), Уилсон (81) — Делап (72).