АПЛ. «Челси» Лондон дербисида «Фулхэм»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасида 3-тур учрашувлари старт олди.
Турнинг илк ўйинида “Челси” ўз майдонида “Фулхэм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб биринчи бўлим сўнгги Жоау Педро ҳисобни очди. 56-дақиқада Энцо Фернандес эса пенальтини аниқ амалга оширди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга бошқа гол урилмади.
Шу тариқа, “аристократлар” ўз ҳисобидаги очколари сонини 7тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. “Фулхэм” эса 2 очко билан 14-поғонада қолди.
АПЛ. 3-тур
“Челси” 2:0 “Фулхэм”
Голлар: Жоау Педро 45, Энцо Фернандес 56
Розикжон Султонмуродов
Журналист