АПЛ. «Брайтон» сафарда «Ноттингем Форест»дан устун келди
"Чайкалар" турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Англия чемпионатининг 13-турида “Ноттингем Форест” ўз майдонида “Брайтон”га қарши ўйнади.
Беллашув 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунига етди. Учрашувдаги илк голни меҳмонлар ҳимоячиси Максим Де Куйпер киритди. Белгиялик футболчи биринчи бўлим охирида, 45+1-дақиқада гол урди. Иккинчи бўлимда 88-дақиқада ҳужумчи Стефанос Цимас “чайқалар”нинг ғалабасини таминлади.
Бу ўйиндан кейин "Ноттингем Форест" Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 12 очко билан 16-ўринда, "Брайтон" эса 22 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
АПЛ. 13-тур
“Ноттингем Форест” 0:2 “Брайтон”
Голлар: Де Куйпер 45+1, Цимас 88
Розикжон Султонмуродов
Журналист