АПЛ. «Астон Вилла» сафарда «Лидс»ни енгди, Рожерсдан дубль
"Астон Вилла" эса 21 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигаси доирасидаги “Лидс Юнайтед” – “Астон Вилла” учрашуви якунига етди. Беллашувда “Вилла” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб 8-дақиқада Лукас Нмеча мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 48-дақиқада Морган Рожерс ҳисобни тенглаштирди, кейин эса 75-дақиқада дубл қайд этди.
Ушбу ўйиндан кейин "Лидс Юнайтед" 11 очко билан Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринда, "Астон Вилла" эса 21 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
АПЛ. 12-тур
“Лидс” 1:2 “Астон Вилла”
Голлар: Нмеча 8 – Рожерс 48, 75
Розикжон Султонмуродов
Журналист