locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. \"Астон Вилла\" бор аламини \"Ньюкасл\"дан олди

АПЛ. "Астон Вилла" бор аламини "Ньюкасл"дан олди
Фото: Getty Images

АПЛ 33-турида “Астон Вилла” Бирмингемда “Ньюкасл”ни мағлуб этди - 4:1.

Унаи Эмери жамоаси сафида голларга Олли Уоткинс, Ян Маатсен ва Амаду Онана муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол “Ньюкасл” ҳимоячиси Ден Бёрн ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Учрашувда Фабиан Шер “қарғалар” томонидан киритилган ягона голга муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг “Астон Вилла” очколари сонини 57 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилиб олди. “Ньюкасл” ҳисобида 59 очко бор, жамоа 3-ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ. 33-тур

“Астон Вилла” 4:1 “Ньюкасл”

Голлар: Уоткинс 1 (1:0), Шер 18 (1:1), Маатсен 64 (2:1), Бёрн 73 автогол (3:1), Онана 75 (4:1).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг