locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «Борнмут»га ютқазиб қўйди

"Сити" билан фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Арсенал» ўз уйида «Борнмут»га ютқазиб қўйди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган ўйинда "Арсенал" ва "Борнмут" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 17-дақиқада «Борнмут» ҳужумчиси Эли Крупи томонидан очилди. 35-дақиқада «канонирлар» форварди Виктор Дьёкереш 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди. 74-дақиқада эса ярим ҳимоячи Алекс Скотт меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди.

Ҳозирги ҳолатга кўра, «Арсенал» 70 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Борнмут» эса 45 очко жамғариб, 9-ўринга кўтарилди.
Англия — Премьер-лига, 32-тур
Арсенал (Лондон) — Борнмут (Борнмут) 1:2
Голлар: Эли Крупи 17' (0:1), Виктор Дьёкереш 35' (1:1, пенальти), Алекс Скотт 74' (1:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг