locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Ливерпул» билан дуранг ўйнади

Англия чемпионатининг 21-тур ўйинлари якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида Лондоннинг «Арсенал» ва «Ливерпул» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйин давомида жамоалар гол ура олишмади. Учрашувнинг 90+4-дақиқасида «Ливерпул» ҳимоячиси Конор Бредли жароҳат олди ва майдонни мустақил тарк эта олмади.

21-турдан сўнг «Арсенал» 49 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. «Ливерпул» эса 35 очко билан 4-поғонада жойлашган.

Кейинги турда «канонирлар» 17 январь куни «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади. «Ливерпул» эса шу куни «Бёрнли» билан баҳс олиб боради.

АПЛ. 21-тур

«Арсенал» — «Ливерпул» 0:0

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг