locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни мағлуб этди

«Канонирлар» турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида Лондоннинг икки клуби — «Арсенал» ва «Челси» ўртасидаги баҳс якунланди. «Эмирейтс» стадионида кечган учрашувда «тўпчилар» 2:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Уильям Салиба ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+2-дақиқа) Пьеро Инкапье ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол) ва мувозанат тикланди. 66-дақиқада эса Юрриен Тимбер «Арсенал»нинг иккинчи голини уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Меҳмонлар аъзоси Педро Нету 70-дақиқада иккинчи сариқ карточка сабабли майдондан четлатилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» 64 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Челси» эса 45 очко билан олтинчи поғонада бормоқда.

АПЛ. 28-тур

«Арсенал» — «Челси» 2:1

Голлар: Салиба (21), Инкапье (45+2), Тимбер (66).

Четлатиш: Нету (70).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг