locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» сафарда «Лидс»ни тор-мор этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади

Англия чемпионатининг 24-тур ўйинлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасида турнир жадвали пешқадами — Лондоннинг «Арсенал» клуби «Элланд Роуд» стадионида меҳмон бўлди. Микел Артета шогирдлари «Лидс Юнайтед» дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллаб, йирик ғалабани тантана қилишди.

Стюарт Атвелл бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган ўйинда меҳмонлар илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлларига олишди. 27-дақиқада жамоанинг янги аъзоси Мартин Субименди ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида, аниқроғи 38-дақиқада мезбонлар посбони Карл Дарлоу ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб 0:2 кўринишига келди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Арсенал» босимни камайтиргани йўқ. 69-дақиқада жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Виктор Гёкереш учинчи голни урган бўлса, ўйинга нуқтани 86-дақиқада Габриэл Жезус қўйди — 0:4.

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» ўз очколарини 53 тага етказиб, Англия чемпионатида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. «Лидс Юнайтед» эса 26 очко билан ҳамон хавфли ҳудудга яқин — 16-поғонада бормоқда.

АПЛ. 24-тур

«Лидс» — «Арсенал» 0:4

Голлар: Субименди (27), Дарлоу (автогол, 38), Гёкереш (69), Жезус (86).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг