АПЛ. «Арсенал» сафарда қийн ғалабага эришиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади
Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Вест Хэм» ҳамда «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашув якунида. «Лондон» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «канонирлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Уchrашувнинг 28-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Бен Уайт жароҳат сабаб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Мартин Субименди ўйинга қўшилди. Баҳснинг 83-дақиқасида Леандро Троссард гол уриб, «Арсенал»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган бешинчи дақиқада (90+5) Каллум Уилсон ҳисобни тенглаштирган эди, бироқ VAR тизими ёрдамида ушбу гол бекор қилинди.
Мазкур ўйиндан сўнг, «Вест Хэм» 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 79 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Захирасида битта ўйини бор бўлган «Манчестер Сити» (74) «канонирлар»дан беш очкога орқада қолмоқда.
Навбатдаги турда, 17 май куни «болгачилар» сафарда «Ньюкасл» билан куч синашишса, 18 май куни «канонирлар» ўз майдонларида «Бернли»ни қабул қилишади.