locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» сафарда «Брентфорд»ни енга олмади

"Тўпчилар" сафарда очко йўқотди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Арсенал» сафарда «Брентфорд»ни енга олмади
ФОТО: Getty images

«Арсенал» Англия чемпионатининг 26-тури доирасидаги ўйинда «Брентфорд» билан дуранг ўйнади — 1:1.

Биринчи бўлимда жамоалар гол ура олишмади. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳужумчиси Нони Мадуэке ҳисобни очди. 71-дақиқада ҳимоячи Кин Льюис-Поттер мувозанатни тиклади.

«Арсенал» 57 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Брентфорд» эса 40 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур

Брентфорд — Арсенал — 1:1

Голлар: Мадуэке, 61 (0:1); Льюис-Поттер, 71 (1:1).

Брентфорд: Келлехер, ван дер Берг, Айер, Хенри (Хики, 90+5), Кайоде, Ярмолюк (Хендерсон, 73), Янельт, Йенсен, Льюис-Поттер (Дамсгор, 73), Уаттара, Тиаго.

Арсенал: Райя, Москера, Габриэл Магальяйнс, Инкапье (Калафьори, 81), Тимбер, Субименди, Райс, Эзе (Эдегор, 46), Троссар (Мартинелли, 81), Мадуэке (Сака, 70), Дьекереш.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг