locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» сафарда «Брайтон»ни мағлуб этди

Лондонликлар «Ман Сити» билан орадаги фарқни 7 очкога етказишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Брайтон» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. «Американ Экспресс» стадионида ўтган учрашувда лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида «тўпчилар» вингери Букайо Сака ҳимоячи Юрриен Тимбернинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди ва ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Арсенал» 30 ўйиндан кейин 67 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» билан фарқ 7 очко ташкил этмоқда. «Брайтон» эса 37 очко билан 13-ўринда бормоқда.

АПЛ. 29-тур

«Брайтон» — «Арсенал» 0:1

Гол: Сака (9).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг