locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» сафарда «Астон Вилла»дан устун келди

Бу натижадан сўнг «Арсенал» 6 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Арсенал» сафарда «Астон Вилла»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» сафарда «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндаги ягона гол 59-дақиқада урилди. «Арсенал» ҳужумчиси Букайо Сака рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим уч очко келтирди.

Бу натижадан сўнг «Арсенал» 6 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Астон Вилла» эса бирорта ҳам очко тўплай олмаган ҳолда 19-поғонани эгаллаган.

АПЛ. 2-тур
Астон Вилла — Арсенал 0:1

Гол: Сака (59).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг