locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Арсенал» камчиликда қолган «Челси» билан дуранг қайд этди

Мареска жамоаси сафида Кайседо майдондан четлатилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Арсенал» камчиликда қолган «Челси» билан дуранг қайд этди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган «Челси» ва «Арсенал» ўртасидаги ўйин якунланди.

38-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Мойсес Кайседо Микел Мерининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига тепгани учун қизил карточка олди.

Ҳисобни 48-дақиқада «Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба очди. 59-дақиқада «Арсенал» яримҳимоячиси Микел Мерино ҳисобни тенглаштирди. Дуранг ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Натижада Энцо Мареска жамоаси 24 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Микель Артета шогирдлари эса 30 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Англия — Премьер-лига. 13-тур
Челси - Арсенал - 1:1
Голлар: 1:0 — Чалоба, 48', 1:1 — Мерино, 59'
Четлатиш: Кайседо — 38

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг