АПЛ. «Арсенал» «Эвертон»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган «Арсенал» ва «Эвертон» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиннинг асосий қисмида ҳисоб очилмади, бироқ «канонирлар» сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. 89-дақиқада Виктор Гёкереш ҳисобни очган бўлса, учрашувга қўшиб берилган 90+7-дақиқада Макс Доумен ўйиннинг якунлий ҳисобини ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг, 70 очко жамғарган «Арсенал» Англия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. «Эвертон» эса 43 очко билан саккизинчи ўринда қолмоқда.
Навбатдаги баҳсларда «Арсенал» 22 март куни Лига кубоги финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушса, «Эвертон» 21 март куни ўз уйида «Челси» жамоасини қабул қилади.
АПЛ. 30-тур
«Арсенал» — «Эвертон» 2:0
Голлар: Гёкереш (89), Доумен (90+7).